Дўст эмас

Ёнингда чин дўстдек туришар,

Ортингдан ғийбатинг қилишар.

Сирларинг барини билишар,

Дўстман, деб бонг урган душманлар.

Вафо-ю дўстликдан куйлашар,

Ортдан чоҳ қазишни ўйлашар,

Қачон чин, ростини сўйлашар?

Дўстман, деб бонг урган душманлар.

Манфаат кўрса гар дўст эрур,

Соянгда ҳам адл, тик юрур,

Унда йўқ андиша, йўқ ғурур,

Дўстман, деб бонг урган душманлар.

Моҳларойим АҲМАДЖОНОВА,

Ғайрат педагогика коллежи ўқувчиси.