ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
Маънавий-маърифий тадбирлар режасида белги-ланганидек, 5-11-синфлар ўқувчилари ўртасида турли мавзуларда ёзма ишлар танлови ўтказилиб, ғолиблар аниқланди.
5-6-синфларда диктант олинди, 7-синфда баён, 8-11-синфларда иншолар ёзилди.
Ёзма ишларда ўқувчилар оила, Ватан, ота-она, маҳалла муқаддас қўрғон эканлиги ҳақидаги, келажакдаги орзу-истаклари борасидаги фикрларини эркин, мустақил баён этдилар.
Энг асосийси, ўқувчиларнинг ижодий ишлари билан уларнинг ота-оналари танишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини ёзма тарзда баён этар эканлар, «Йўл харитаси»да белгиланган тадбирларнинг нақадар долзарблигини яна бир бор ҳис қилдим.
Энг яхши ёзма ишлар ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўзгача, тантанали тус олди. Унда Наманган муҳандислик қурилиш институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Саъдиллахон Умархонов, «Уйчинома» газетаси муҳаррири Муҳаммадали Қамбаров, мактаб ота-оналар қўмитаси раиси Зокиржон Нуриддинов ва ота-оналар вакиллари иштирок этдилар. Танлов ғолиблари – 5-11-синфлар ўқувчилари Шоҳжаҳон Азимжонов, Руҳшона Каримжонова, Руҳшона Сайдуллаева, Озода Иззатуллаева, Моҳинур Икромжонова, Нозима Холбоева, Гуласал Давлаталиеваларга туман халқ таълими бўлими ва мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари топширилди.
Фотимахон ҲУСАНОВА,
мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

