ТАЖРИБАЛАРИ ОММАЛАШАДИ

Билим масканимизда декабрь – бошланғич синфлар фан ойлиги муносабати билан турли фанлардан очиқ дарслар, тренинглар, маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Бу машғулотлар ҳамда тадбирларга ота-оналар ҳам таклиф қилинмоқда.

Тажрибали муаллималар Замира Қодированинг 3-«А» синфда ўқиш фанидан «Чўпон йигит Широқ», Муқаддас Тожибоеванинг 3-«Б» синфда «Китоб – бизнинг дўстимиз», Саидахон Муродованинг 2-«А» синфда математика фанидан «Тенгламалар ечиш» мавзуларидаги очиқ дарслари намунали ташкил этилиб, тажрибаларини оммалаштиришга тавсия қилдик.

Дилфуза ТУРСУНОВА,

бошланғич синфлар бўйича илмий бўлим мудири.