ОТА-ОНАЛАР САХОВАТИ

Китоб мозий даракчиси, бугуннинг тарбиячиси ва муаллими, келажакнинг йўлбошчисидир. Ўқувчиларда китоб ўқишга ҳавас оиладан бошланади. Дунёдаги барча китобларни сотиб олиш мумкинми? Йўқ, мумкин эмас. Ана шундай вақтда бизга кутубхоналар ёрдамга келади. Кутубхоналар фонди қанчалик бойитилса, ундан фойдаланиш шунча ортади.

Мактабимизда «Мен шу азиз Ватан фарзандиман!» шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлардан бири – «Мен фарзандимга китоб совға қиламан!» акцияси бўлиб ўтди. Унда 4-«А» ва 4-«Б» синфларнинг китобхон ўқувчилари китоб ва китобхонлик ҳақидаги шеър, қўшиқ ва рақслари билан иштирок этиб, ота-оналарни хушнуд қилишди.

Акцияда иштирок этган ота-оналардан Орифжон Жалилов, Дилбархон Алиева, Наргиза Йўлдошева, Малика Нормирзаева, Шаҳноза Эгамбердиева, Моҳида Абдуллаева, Муножат Қаҳҳорова, Шуҳратжон Муродов, Наргиза Набиева, Дилфуза Тошпўлатова, Дилором Дадахонова, Гулбаҳор Аҳмедова, Ҳасанбой Қодиров, Донёр Деҳқонов ва бошқа кўплаб ота-оналар ўз шахсий маблағлари ҳисобидан мактаб кутубхонасига китоб сотиб олиш учун ҳомийлик қилишди. Ота-оналар саховатидан мактаб жамоаси ва ўқувчилар беҳад мамнун.

Шоира САЙДАЗИМОВА,

10-мактаб кутубхоначиси.