ЭРТАКЛАРДА ЗАМОН НАФАСИ
-Қизил Қалпоқча Бўридан сўрабди:
-Бувижон, нега қулоқларингиз бунча катта?
-Чунки мен жангга тайёрланяпман, набирагинам.
-Ким билан?
-Майк Тайсон билан.
***
Бўғирсоқ ҳаммомдан чиқибди. Бироздан сўнг ортига бурилиб қайтаётганини кўрганлар сўрашибди.
-Нега ортингга қайтаяпсан?
-Бошимни ювиш эсимдан чиқибди, -жавоб берибди Бўғирсоқ.
***
Малика тошойнага яқин келибди:
-Айтчи менга, эй, ойна, ким гўзалдир дунёда, ҳаммадан ҳам зиёда?
Тошойна жавоб берибди:
-Четроққа ўт, тўсволганингдан ҳеч нимани кўролмаяпман.
***
Чол олтин балиқни тутиб олибди:
-Тила тилагингни, -тилга кирибди балиқ.
-Нима хоҳласам, шуни бажо келтирасанми? -сўрабди чол.
-Учта шартдан ташқарисини, -жавоб берибди балиқ. -Кунжаранинг нархини туширишни, қишда газ беришни, футбол терма жамоангнинг жаҳон чемпионатига чиқаришни сўрамоқчи бўлсанг, сўйворавер, розиман.
Тўпловчи: Абдул ҲАКИМ.

