СОҲА ЖОНКУЯРЛАРИГА ЭҲТИРОМ
Энергетиклар куни муносабати билан туманимиздаги «Мезбон» мажмуасида байрам тантанаси бўлиб ўтди.
Соҳа ходимларини туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Муҳаммадаюбхўжа Апақов самимий табриклади. Туманимиз раҳбари туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари нафақат ўз касбининг устаси, балки туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ҳам фаоллигини алоҳида эътироф этди. Соҳа илғорларидан бир гуруҳига туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари, корхона раҳбари Бекзод Баҳриддиновга «Ташаккурнома» ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
Тантанада тумандаги сектор раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

