Афанди “Олтин тўп” ҳақида

Месси ишқибозларининг қалби вайрон,

Роналдунинг мухлислари ҳам ҳайрон.

Ярми бўлди бу ён, ярми эса у ён,

Модрич олди бу мавсумда «Олтин тўп»ни.

Бонг уради газеталар ва журналлар,

Интернетлару турли телеканаллар,

Ҳар икки «юлдуз» фанатлари ёнарлар,

Модрич олди бу мавсумда «Олтин тўп»ни.

Неймар олса зўр бўларди, -деганлар кўп,

Салоҳни ҳам эл биларди, -деганлар кўп.

Ҳайрон қолиб, ич-этини еганлар кўп,

Модрич олди бу мавсумда «Олтин тўп»ни.

Асли «Олтин тўп» биз учун бир орзу-да,

Лука сабаб қувонганим йўқ беҳуда.

Менга қолса, байрам бўларди чинакам,

Шу совринни Саша Гейнрих олганида.

Абдулҳаким НИШОНОВ.