ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Туман ҳокимлигида мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги ПФ-5468-сонли Фармони мазмун-моҳиятини тадбиркорларга тушунтириш мақсадида йиғилиш ўтказилди.
Уни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в.б. Ш.Имамов очди ва олиб борди. Шунингдек, Республика давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи О.Набиев, Республика давлат солиқ қўмитаси «Малака ошириш маркази» вилоят филиали бошлиғи О.Абдуллаев, вилоят прокурорининг ўринбосари А.Худайберганов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тиллаволдиев, туман прокурорининг ўринбосари Ж.Нуриддинов, туман ДСИ бошлиғи Б.Орзибоевлар Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси доирасида 2019 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслар учун фойда солиғи ставкаси 14 фоиздан 12 фоизга, тижорат банклари учун ставка 22 фоиздан 20 фоизга пасайтирилгани, бунинг натижасида корхоналарнинг фойдасидан тўланадиган солиқ суммаси камайиб, ортган қисми корхона ихтиёрида қолдирилиши, уни ривожлантиришга сарфланишига замин яратилиши ҳақида тушунчалар беришди.
Йиғилишда мутасаддилар тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган саволларга жавоб қайтардилар.

