КЕЙИНГИ АТТАНГ

Яқинда туман маъмурий судининг Учқўрғон туманидаги 5-мактабда очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Қирғизистон Республикаси фуқароси И.Б. томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилди. Яъни, И.Б. Ўзбекистон Республикасида яшаб туриб, вилоят ИИБ томонидан берилган яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддатига риоя этмаган. Суд айбланувчи И.Б.нинг берган кўрсатуви, айбига тўла иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг тегишли моддаларига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдоридаги 172240 сўм жарима жазосини тайинлади.

Азизбек МИНГБОЕВ,

туман маъмурий судининг судья ёрдамчиси.