ФАРЗАНДИНГИЗ МАКТАБНИ БИТИРМОҚДА
Сиз бу ҳақда ўйлаб кўрдингизми? Яна бир неча кундан сўнг ўқув йили якунланади. Фарзандингиз қайси коллежга ўқишга бормоқчи, қандай йўналишни танлади?
13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ ва туман халқ таълими МФМТТЭ бўлими ҳамкорлигида ўтказилган вилоят семинарида айни шу ҳақда сўз борди.
Дастлаб битирувчиларни узлуксиз касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида туманимиздаги касб-ҳунар коллежларининг йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича тақдимот бўлди. 16, 26-мактабларнинг амалиётчи психологлари Муҳаббат Ниязова, Адиба Ғаниевалар томонидан тренинг машғулотлари ўтилди.
Вилоят ХТХҚТМОИ педагогика-психология ва таълим менежменти кафедраси катта ўқитувчилари С.Орипова, Г.Мирзатовалар томонидан ўтилган «Психологик хизмат самарадорлигини оширишда оила, таълим муассасалари, маҳалла ҳамкорлиги» мавзусидаги тренинг машғулоти ҳам йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.
Семинарда Республика ташхис марказининг вилоятдаги ҳудудий вакили Маҳмуда Наматова иштирок этди ва сўзга чиқди.

