ИШЛАШГА ЙЎЛЛАНМА
Аҳоли бандлигини таъминлаш жамиятимиз ҳаётида, ривожида муҳим омил саналади. Шу мақсадда 17 январь куни Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежида бўш иш ўринларининг навбатдаги «Меҳнат ярмаркаси» ташкил этилди.
Вилоят ҳокимлигининг топшириғига асосан туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, ИИБ, бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда асосий эътибор жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган фуқаролар, коллеж битирувчилари, ишсизларни иш билан таъминлаш ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилди.
-Ушбу ярмаркада 71 та ташкилот, корхона, муассаса 489 та иш ўрни билан қатнашди, -дейди туман бандликка кўмаклашиш маркази директори Жаҳонгир Мадраҳимов. -Тадбир давомида 22 нафар фуқарога ишлашга йўлланма берилди. Шундан олти нафари жазони ижро этиш муассасаларидан қайтганлардир.
Жасурбек АКБАРОВ,
туман МТБнинг кадрлар масалалари бўйича мутахассиси.

