МУРОЖААТЛАР ВАҚТИДА ҲАЛ ЭТИЛАДИ

Бўлимимизда Президентимизнинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Бўлим мудири Д.Нурматов кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларидан келиб чиқиб, мурожаатларда кўтарилган масалалар юзасидан таҳлиллар ўтказиш, мурожаатларнинг хулосалари якунлари бўйича аниқланган асосий камчиликлар сабабларини бартараф этиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг олди-ни олиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида тушунчалар берди.

Шундан сўнг вилоят молия бош бошқармасининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни мувофиқлаштириш ва назорати бўйича инспектори А.Холмирзаев, бўлим ҳуқуқшуноси А.Файзуллаевлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Фозилжон НЕГМАТОВ,

туман ҳокимлигининг молия бўлими ходими.