ҚИЗҒИН БАҲСЛАР ОСТИДА

Спортнинг оммавийлигини таъминлаш мақсадида уюшмаган ёшлар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ўртасида волейбол, мини футбол мусобақалари, марафон ўтказилди.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими ташаббуси билан уюштирилган бу хайрли тадбир 40-мактаб спортзалида бошланди.

МФЙ ходимлари ўртасидаги волейбол бўйича баҳсларда Ғайрат ҳудудидаги МФЙлар жамоаси биринчи, ўнҳаятликлар иккинчи, ёрқўрғонликлар учинчи ўринларни банд этдилар.

Аҳоли ўртасидаги марафонда Асадбек Ортиқов, Шукрулло Шерхонов, Муҳаммаджон Йўлдошевлар ғолибликка эришдилар.

Ёрқўрғон иқтисодиёт ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилган мини футболда Қўрғонча МФЙ жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Оқтош ва Тошлоқ МФЙлари жамоалари 2, 3-ўринларни қўлга киритишди.

Ғолиб жамоалар ва ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Отабек МУРОДОВ,

ФЎЎБОФМБ туман кенгашининг ёшлар масалалари бўйича мутахассиси.