ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК АСОСИДА

Адлия органлари ва муассасаларининг кадрлар таркибини ишчанлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари, маълумот даражаси ва соғлигига кўра юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришга лаёқатли бўлган ходимлар билан таъминлаш мақсадида номзодларни ишга қабул қилишда Низом талабларига қатъий риоя қилган ҳолда фаолият олиб борилмоқда. Хусусан, бошқарманинг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ҳамда бошқарманинг ФҲДЁ архивига ишга қабул қилиш бўйича махсус комиссия»си томонидан 2018 йилнинг 24 декабрь куни бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларининг бўш (вакант) лавозимларига ишга кириш масаласида мурожаат қилган номзодларнинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш бўйича холислар иштирокида суҳбат ўтказилди.

Суҳбатда ижобий натижа кўрсатган 10 нафар номзод бўш (вакант) лавозимларга ишга қабул қилинган бўлса, етарли билим ва кўникмага эга бўлмаган 11 нафар номзод комиссия қарори билан суҳбатдан ўтмаган, деб топилди.

Т.ҲАКИМОВ,

ДХА вилоят бошқармасининг кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси.