Мусичалар

Ювош қуш мусичалар,

Беозорсиз бунчалар.

Қаерга учасизлар?

Булутни қучасизлар.

Ҳовлимизга ин қуринг,

Доим «Ку-ку»лаб туринг.

Дон-дун бериб қарайман,

Мушуклардан асрайман.

Лазизбек НЕЪМАТИЛЛАЕВ,

7-мактабнинг 2-синф ўқувчиси.