Қиш
Қовоғин соларди булутли осмон,
Бир зумда шамоллар кўтарар тўзон,
Юртимга қиш фасли бўлганда меҳмон,
Оппоқ қор тинмасдан ёғар беармон.
Тоғлар ҳам бошига ёпди оқ рўмол,
Олисдан келарди изғирин шамол.
Сукунат чўмганда бутун оламга,
Дарахтлар уйқуга кетар бемалол.
Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.
Пастгузар МФЙ.

