ЗУЛАЙҲОЛАР САФИ КЕНГАЙСИН
Зулайҳо Самиева ўтган йили Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежини компьютер технологиялари йўналиши бўйича тамомлаган. У Юртбошимиз томонидан тадбиркорларга, хусусан, коллеж битирувчиларига берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланмоқда.
Ёш тадбиркор Миллий банкнинг Уйчи фили-алидан 17 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, Уйчи шаҳарчасининг Беруний маҳалласи ҳудудида шинамгина бино қурди. Икки хона ва ертўладан иборат бу бинода тикувчилик, гўзаллик салони ва компьютер хизмати йўлга қўйилди. 3 киши доимий иш билан таъминланди.
«Хотира ва Қадрлаш куни» арафасида мазкур бинонинг очилиш маросими бўлди. Унда сўзга чиққан Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев, туман Кенгаши депутати Муҳаммадали Қамбаровлар Зулайҳо сингари ёш тадбиркорлар сафи янада кенгайишини тиладилар. Шундан сўнг рамзий лента қирқилиб, барча бинода яратилган шарт-шароитлар билан танишиш учун таклиф этилди.

