КЎККА УЧГАН КИРА ПУЛЛАРИ
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан уюштирилгн навбатдаги рейд тадбири туманимизда ўтказилди. Тадбир давомида бирлашганлик А.В. ўзининг шахсий автомобилида ҳеч бир тегишли лицензиясиз йўловчи ташиш билан шуғулланаётгани фош этилди.
Ушбу ҳуқуқбузарлик туман маъмурий судининг очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди. Судланувчи А.В. Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг тегишли моддалари билан айбдор деб топилди. Унга энг кам ойлик иш ҳақининг 7 баробари миқдоридаги 1013650 сўм жарима жазоси тайинланди.
Севара ЖАМОЛОВА,
туман маъмурий судининг архивариуси.

