«МУРОЖААТНОМА – МАМЛАКАТИМИЗ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ДАСТУРИЛАМАЛИ»

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган ана шу мавзуда давра суҳбати ўтказилди.

Партиянинг вилоят кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партиядан сайланган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, тумандаги мавжуд корхона, ташкилот, вилоят, туман ОАВлари вакиллари иштирокида туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда Мурожаатномада белгиланган вазифалар муҳокама этилди.

Давра суҳбатини туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Муҳаммадаюбхўжа Апақов очди. Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракция аъзоси Акмал Раҳмонов сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш бўйича жамоатчилик олдида турган устувор вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон МТДП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи Дониёр Тошбоев, Олий Мажлис Сенати аъзоси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Одилжон Маматкаримов, партия вилоят кенгашининг етакчи мутахассиси Аҳрорбек Акбаровлар ҳам сўзга чиқиб, Мурожаатнома юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Бахтиёр ЭГАМОВ,

ЎзМТДП туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати.