БИР ҲАФТАЛИК ЎҚУВ

Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида имом хатиблар ва ноиблар, отинойилар учун бир ҳафталик малака ошириш ўқуви ташкил этилди. Бешта гуруҳда саксондан ортиқ тингловчи қатнашди. Уларга Ўзбекистон халқаро ислом академияси докторантлари, НамДУ доцентлари, «Ҳидоя» ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчилари, дин ишлари бўйича қўмита масъул ходимлари сабоқ беришди.

Машғулотлар давомида ҳаракатлар стратегияси ва диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, сўнгги йилларда республикада диний-маърифий соҳада қабул қилинган норматив ҳужжатларнинг  мазмун-моҳияти, замонавий мусулмон жамияти, мумтоз тасаввуф ва замонавий тариқатчилик, кибермаконда дин ва ахборот истеъмоли маданияти, дунёвий давлатда диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, экстремизм ва унинг келиб чиқиш сабаблари, ижтимоий ҳаётдаги долзарб масала ва муаммолар юзасидан тушаётган саволларга жавоблар ва замонавий фатволар, мотурудийлик таълимоти, маънавият ва маърифат каби мавзуларда кенг қамровли маърузалар ўқилди.

Исроилхон ҚИРҒИЗБОЕВ,

туман бош имом хатиби.