Йўқлаб келсанг…
Юрагимни тирнайди, азоб беради ҳижрон,
Қалб яраси битмаса, қайда бор унга дармон?
Юрагимда яшайсан бамисоли сен жайрон,
Термуламан йўлингга, боролмайман сен томон.
Суратимга тикилиб, маъюс кўзинг паришон,
Севгинг асли чинмиди, бўлмадингми пушаймон?
Асрагайман қалбимда севгингни мен бегумон,
Ўтган бахтли онларни унутмасман ҳеч қачон.
Йўқлаб келсанг, Маҳбубанг, дилда қолмагай армон,
Сен учун йўлларингга экайин гулу райҳон.
Покиза туйғуларим этай сенга армуғон,
Улуғ мақсадлар ила қилайлик аҳду паймон.
Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.
Пастгузар МФЙ.

