Онажоним
Осмондаги ҳурлардан ҳам гўзалсиз,
Қуёшдаги нурлардан ҳам ўзарсиз,
Нима қилсам мендан хурсанд бўларсиз?
Менинг азизимсиз, азиз онажон!
Гуллар каби яшнаб турингиз доим,
Сиз-ла жилғам – дарё, кулбам – саройим,
Бахтимизга соғ бўлингиз, илойим,
Менинг азизимсиз, мунис онажон!
Моҳларойим АҲМАДЖОНОВА,
Ғайрат педагогика коллежи ўқувчиси.

