МАШҲУРА – ФАОЛ ИШТИРОКЧИ

Мамлакатимизда ёшларимизга эътибор ва ғамхўрлик уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар эшигини очиб бермоқда.

Бугун туманимизда иқтидорли ёшлар жуда кўп. Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Машҳура Аҳмаджонова ҳам шулардан биридир. Ундаги иқтидор ота-онаси, устозларини бефарқ қолдирмади. Уларнинг кўмаги ва қўллаб-қувватлаши билан Машҳура ёш бўлса-да, бир қатор ютуқларни қўлга киритди. Хусусан, кейинги йилларда «Зулфияхоним», «Ораста қизлар», «Юксак маънавиятли авлод», «Юрт келажаги» каби кўрик-танловларда фаол иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олди. Айниқса, ижод борасидаги ютуқларини эътироф этиш лозим. Ёш шоиранинг “Эзгулик ман-зили” номли тўплами шеърият ихлосмандлари томонидан илиқ кутиб олинди. Яқинда у вилоятда ўтказилган «Мен севиб ўқиган китоб» ва «Энг фаол китобхон» кўрик-танловларининг «Энг фаол иштирокчи» номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

Дилноза ҲОЖИЕВА.