Ватаним
Дунё ичра ягонасан, Ватаним,
Гуллаб-яшна, жаннатмакон чаманим.
Кетмасмиз ёнингдан боғу бўстоним,
Нурли ўлкам менинг, жону жаҳоним.
Ёруғ, шинам бинолар бор юртимда,
Юксалишлар ҳар гўшада, бир зумда.
Кўчаларим тунлари ҳам чароғон,
Келган сайёҳнинг барчаси ҳайрон.
Бошимизда турган Юртбошим, раҳмат,
Боболар руҳи доим берсин мадад.
Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.

