Она қадри
(Волидам Шарофатхон ая Холмирзаева хотирасига)
Онажоним, тушларимга кирасиз,
Онажоним, айтмасам ҳам биласиз.
Камтарин, камсуқум, доно эдингиз,
Ҳар айтган сўзлари маъно эдингиз.
Оилада олти фарзанд бўлганмиз,
Онажоним, дуоингиз олганмиз.
Тўрт ўғил, икки қиз ўсиб-улғайиб,
Бу ҳаётда ўз бахтимиз топганмиз.
-Ўғилларим қайда экан, тинчмикан,
Кўчадами, ишдамикан, тўқмикан?
Уч кун бўлди бирор бир дараги йўқ,
Ғами борми, ё мазаси йўқмикан?
Соат неча бўлди, қарагин, болам,
Ишдан ҳозир келиб қолар Иқболам.
Дастурхон ёз, овқатингни суз дарров,
Чой ичамиз бирга, -дердилар онам.
Онажоним, таърифингиз битмас ҳеч,
Юзларингиз кўз олдимдан кетмас ҳеч.
Азизларим, онамни айланг дуо,
Фанодан топмаганин берсин бақо.
Қизингиз
Иқболхон СОЛИЕВА,
34-оила поликлиникаси ҳамши-раси.

