ДАВРА СУҲБАТИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 июлдаги «Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 543-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБнинг 6-сонли тергов ҳибсхонасида маънавий-маърифий мавзуда давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбат давомида маҳбусларга озодликка чиққанларидан сўнг давлатимиз томонидан кўрсатиладиган ёрдам ва имтиёзлар ҳақида тушунча берилди, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими тарғиботчилари Дилмурод Абдуқаҳҳоров, Ўринбой Мўминовлар томонидан турли номдаги китоблар совға қилинди. 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Носиржон Мирзабоевнинг Ватанни мадҳ этувчи жонли ижродаги қўшиқлари тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.

