ФАН ОЙЛИГИ
Математика ва информатика фанлари ойлиги доирасида фан ўқитувчиларидан Мўминжон Султонов, Зарифахон Иномова, Ҳуррият Тўхтамирзаева, Умида Асқаровалар 5-9-синфларда очиқ дарслар, турли тадбирлар ташкил этишмоқда. Ҳар куни эрталабки сафланишда математика ва информатика фанларига доир турли қизиқарли маълумотларни бериб боришяпти. Очиқ дарслар ва бошқа тадбирлар ўқувчиларда билим олишга бўлган иштиёқини янада кучайтирмоқда.
Муаззам ПИРМАТОВА,
она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

