ТРЕНИНГ МАШҒУЛОТЛАРИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 29 декабрдаги «2017- 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлашга туманимизда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада туман халқ таълими МФМТТЭ бўлимига қарашли 40-мактабгача таълим муассасаси(мудира Феруза Парпиева)да амалга оширилаётган ишлар эътиборга лойиқ.

Яқинда  муассасада  туман семинари  ташкил этилди. Унда мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш лойиҳаси доирасида ташкил қилинган қисқа муддатли гуруҳ тарбияланувчилари иштирокидаги тренинг машғулоти тарбиячиларда катта қизиқиш уйғотди. Тайёрлов гуруҳи тарбиячиси Ўктамхон Жўраеванинг «Менинг оилам», қисқа муддатли гуруҳ тарбиячиси  Раънохон Пўлатованинг катталар иштирокида «Тўрт фасл тасаввуримизда» мавзусидаги тренинг машғулоти янги педагогик технология асосида, техника воситаларидан самарали фойдаланилган ҳолда ўтилди.

Семинарда туман халқ таълими МФМТТЭ бўлимининг МТМлар бўйича услубчиси Муқаддам Солиева қатнашиб, барча таълим муассасаларида тренинг машғулотларини ташкил этиш бўйича тавсиялар берди.

Суратларда: семинардан лавҳалар.