ИСТЕЪДОД НАМОЙИШИ
Билим масканимиз она тили ва адабиёт фанидан таянч мактаб сифатида фаолият олиб бормоқда. Ўқув машғулотларига методист-тренер ўқитувчи Замира Умарова раҳбарлик қиляпти.
Буюк мутафаккир Алишер Навоий ижодига бағишлаб ўтказилган адабий-бадиий кечага Жийдакапа ҳудудидаги мактабларнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ҳам таклиф қилинди.
«Навоий сабоқлари» деб номланган театрлаштирилган кўринишларни М.Абдуқаҳҳорова, М.Қўчқоралиев, З.Бекмирзаева, М.Абдуғаниева каби ўқувчилар маҳорат билан ижро этдилар. Ёш рассом, 8-«Б» синф ўқувчиси Зарифа Турсунова тадбир давомида Навоий суратини чизиб, иқтидорини намоён қилди.
Тадбир якунида вилоят халқ таълими бошқармасининг методисти Шоҳиста Эрматова сўзга чиқиб, мактаб ўқувчилари, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларининг эришаётган муваффақиятларини алоҳида эътироф этди, тадбир ташкилотчиси Замира Умаровага вилоят халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиғини топширди.
Муқаддас ТУРСУНОВА,
Гулноза САЙДАЛИЕВА,
мактаб ўқитувчилари.

