«БИР ПИЁЛА ЧОЙ УСТИДА СУҲБАТ»
Билим даргоҳимизда 935 нафар ўқувчи билим олади. Уларнинг психик саломатлигини диагностика ва профилактика қилиш мақсадида «Бир пиёла чой устида суҳбат» сўровномаси ўтказилди.
5-11-синфлар ўқувчиларининг синф раҳбарлари билан ҳамкорликда ўтказилган суҳбатда уларни қийнаётган муаммолар, орзу-мақсадлари ва бунга эришиш учун амалга оширилиши зарур бўлган маълумотлар аниқланди. Суҳбат натижасида ўқувчиларнинг кайфиятига таъсир қилувчи омиллар ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаблари, бартараф этиш йўллари ўрганилди. Салбий ҳодисаларга ўта таъсирчан, ўзига нисбатан эътиборталаб ўқувчилар «Руҳият оламида» тўгарак машғулотига жалб этилди ва турли хил тренинг машғулотлар, суҳбатлар орқали уларнинг ҳаётдан завқ олиб яшашига, ўзи истаган касб эгаси бўлиб етишишига тавсиялар берилди.
Шоҳиста ТЎРАБОЕВА,
Нилуфар ТЎРАЕВА,
мактаб амалиётчи психологлари.

