БУВИЖОНЛАР ҚИЗЛАРЖОНЛАРГА

Қизлар тарбияси доимий эътиборимизда. Уларнинг одоби, ахлоқи, кийиниш маданияти, жамоат жойи ва оилада ўзини қандай тутишини назорат қиламиз ва турли давра суҳбатлари орқали ўргатиб борамиз.

Яқинда мактабимизда «Бувижонлар суҳбати» тадбирини ўтказдик. Унда нафақадаги бувижон устозлар қатнашдилар. Қизлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан бувижонларга мурожаат қилишди.

Байрамона руҳда ўтган тадбирда бувижон устозлардан Муҳаббат Каримова, Гулнора Нурбоева, Дилбархон Юнусова, отинойи Кифоятхон Эгамова, Шафтоли МФЙ раиси Саидахон Тўраевалар ўзларининг ҳаётий  тажрибаларидан келиб чиқиб, саволларга жавоб қайтардилар, турли мулоҳазалар билдирдилар.

Нодира РАҲИМОВА,

мактаб бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси.

** ** ** **

Қизларнинг бўш вақтини фойдали ва мазмунли ташкил этиш, уларни касб-ҳунарга йўллаш мақсадида билим даргоҳимизда «Моҳир қўллар» тўгараги фаолияти йўлга қўйилган. Мактаб – маҳалла ҳамкорлигида фаолият олиб бораётган мазкур тўгаракда қизлар ўзлари қизиққан тикувчилик, тўқувчилик, дизайн йўналишларидаги машғулотларда қатнашиб, ҳунар сирларини ўрганишмоқда. Маҳалланинг чевар қизи Ноила Эркинова касби сирларини ўргатиб боряпти. Ўз қўллари билан турли либосларни тикаётган қизларимизнинг ҳам қувончлари чексиз.

Дилноза АБДУЛЛАЕВА,

инглиз тили фани ўқитувчиси.