Туман ҳокимининг қарори
Туман ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 25 апрелда 2452-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб, туманда 2019 йил қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан, ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва туман инспекциясидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини:
– техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссия таркиби 1-иловага;
– тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек. машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник ҳолатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.
- Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:
– мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;
– техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларнинг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа техник талабларни амалга ошириш;
-техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифалари юклатилсин.
- Тумандаги барча корхона, ташкилот, машина-трактор парки МЧЖлари, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари рахбарларига ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўз муддатида ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикка тегишли тўловларни тўланишини таъминлаш топширилсин.
- Техник кўрикдан ўтказилган ҳар бир техника учун ундирилган йиғимни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги 23402000300100001010 ҳисоб рақамига, МБ Тошкент шаҳар ХККМ МФО 00014, ИНН 201122919, инспекциянинг Уйчи туман бўлими ШХВ 4014228605142293422287010 ҳисоб ракамига тўлашни таъминлаш;
- Туман ҳокимнинг биринчи ўринбосарига тумандаги корхона,ташкилот, машина-трактор парки МЧЖлари, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.
- Мазкур қарор “Уйчинома” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
- Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими М.АПАҚОВ.
Уйчи шаҳарчаси,
2019 йил 14 февраль.

