МАҲОРАТ НАМОЙИШИ
Уйчи иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида «Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик мезони» шиори остида «XXI аср аёли» мавзусидаги Республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Кўрик-танлов «Партия – менинг тақдиримда», «Агар мен депутат бўлсам…», «Лойиҳалар танлови» шартлари бўйича бўлди. Унда ҳар томонлама намуна бўлаётган партия фаоллари беллашиб, ўз чиқишлари, партия дастурий мақсад ва вазифаларини тушунтириш маҳорати шартлари бўйича қобилиятларини намойиш этдилар.
Якунда Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчиларидан Ойдина Турғунова, Мунира Қамбарова, Манзура Бойдедаева «Энг ижодкор қиз», «Энг зукко қиз», «Энг доно қиз» номинациялари бўйича ғолибликка эришдилар.
ЎзМТДП туман партия ташкилоти томонидан ташкил этилган ушбу танлов якунида ғолиб ва иштирокчиларга эсдалик совғалари, ташаккурномалар топширилди.
Шавкат ВАҲОБОВ,
ЎзМТДП туман партия ташкилоти раиси.

