ЖИНОЯТ ЭМАС, ЖИНОЯТЧИ КАМАЙСИН
Ярашган, пушаймон бўлган, тузалиш йўлига ўтганларга қонунларимизнинг кечиримли тамойиллари, қайта жиноят йўлига кирганларга эса жазо муқаррарлиги судлар томонидан таъминланмоқда.
Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан жорий йил январь ойида 8 нафар шахсга оид жиноят иши, 9 нафар шахсга нисбатан материаллар мазмунан кўрилди:
И.А. ва С.Т.га оид ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилиб, айбларига иқрор бўлиб, зарарларни қоплаб, жабрланувчилар билан ярашганликлари сабабли, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси тартибида ярашув билан тугатилиб, улар судланмаган бўлиб қолишди.
Маҳкум И.Р.га маҳалла фуқаролар йиғини раиси кафиллик бергани учун имкон берилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли тайинланди ва у оиласи бағрида қолдирилди.
Берилган имкониятлардан эзгу мақсадларда фойдаланиш ўрнига хавфли рецидивист бўлгани ҳолда қайта жиноят йўлига кирган маҳкумлар Х.К. ва У.Х.га эса озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жиноят учун жазо муқаррарлиги таъминланди.
Жазони ўташдан бўйин товлаган Ж.Қ.га нисбатан киритилган туман ИИБ бошлиғининг тақдимномаси унинг иштирокисиз сиртдан кўрилди, ўталмаган жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, унга қидирув эълон қилинган бўлса, жазони яхши ўтаган маҳкумлар юзасидан киритилган тақдимномалар асосли бўлгани учун қаноатлантирилди, А.Ж., С.Х., У.В. ва Ш.С.лар қолган жазоларини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинишди.
Ж.МАМУРОВ,
жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

