ҚИЗИҚИШ УЙҒОТИБ…

Февраль – математика фани ойлиги доирасида 5-синфларда «Ўнли касрларни қўшиш ва айириш», 6-синфларда «Бутун сонларни кўпайтириш», 7-синфларда «Учбурчак ички бурчаклари йиғиндиси ҳақида теорема», «Тўғри бурчакли учбурчак хоссалари» мавзусидаги ҳамда 7-«А» синфда ота-оналар учун очиқ дарслар ташкил этдим.

Фан ойлиги доирасида ўтказилган мазкур очиқ дарслар ўқувчи ва ота-оналарда катта қизиқиш уйғотди, математика фанига бўлган иштиёқни янада оширди.

Наргиза Жўраева,

40-мактабнинг математика фани ўқитувчиси.