ВАТАН, СЕНГА ТАЪЗИМДАМАН

Ёшларни Ватанга муносиб фарзандлар этиб тарбиялаш, ёш авлод қалбида истиқлол ғояларига муҳаббат, она-юртга садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш мақсадида Зарифахон Темирова раҳбарлигидаги 36-мактабгача таълим муассасасида ана шу мавзуда бадиий-мусиқали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир давомида МТМнинг тарбиячилари Наргиза Артиқова, Мўътабар Боймирзаева, Фароғат Бобомирзаева, Мўътабар Қодирова, мусиқа раҳбари Абдураҳмон Эгамбердиевлар томонидан тайёрланган бадиий дастур доирасида жажжилар  Ватан, она, устозларни мадҳ этувчи шеър, қўшиқларни айтишди.

-Тумандаги 42 та МТМга жами 70 миллион сўмлик тарбиячиларга мўлжалланган методик қўлланма, кўргазмалар ҳамда болажонлар учун турли хилдаги ўйинчоқлар туҳфа қилинди, -дейди туман МТБ услубчиси Наима Имомова. -Булар орасида 36-МТМ ҳам мавжуд. Биз ушбу совғаларни топшириш учун келганимизда, МТМдаги тадбирни кўриб, бағоят қувондик. Тадбир сўнгида тарбияланувчиларга совғалар улашдик.

Умиджон СУЛТОНОВ.