Кўклам соғинчи
Қуёш сочиб заррин нурини,
Дала-қирда эритди қорни.
Шамол эса бизга бир зумда
Олиб келди гўзал баҳорни.
Сувлар оқар майин шилдираб,
Боғу роғлар, далага қараб.
Она замин қуёш нуридан
Уйғонди-ку уйқудан яйраб.
Қалдирғочлар қанотин қоқиб,
Аста чуғурлаша бошлашди.
Дарахт шохи қушларга тўлиб,
Биргаликда қўшиқ куйлашди.
Қир бағрига илиқлик иниб,
Майса, ниҳол кўкка бўй чўзди.
Лолалар ҳам майин тебраниб,
Булутларга сирли кўз сузди.
Лазизбек НЕЪМАТИЛЛАЕВ,
7-мактабнинг 2-синф ўқувчиси.

