ДЕҲҚОН БАҲОРИ БОШЛАНДИ
Баҳор келиши билан далаларда ҳам иш қизигандан қизийди. «Отабой сулоласи Отабек» фермер хўжалиги аъзолари ҳам иш мавсумини кўтаринки кайфиятда бошлашди.
Дала шийпонида тансиқ таом – сумалак тайёрланди. Байрам дастурхони атрофида барча жамулжам бўлди. Туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов, фермер Маъмурахон Турғунова, ЎзЛиДеП вилоят кенгаши вакиллари самимий тилаклар билдиришди. Фаол сувчи, механизатор, аъзоларга совғалар топширилди.
Таниқли хонанда Умиджон Қорабоев ижросидаги қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.

