ГУЛБАҲОР – «ОҚИЛА АЁЛ»
Энг илғор ахборот-кутубхона услубчиларини аниқлаш, уларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, фаолиятларини муносиб тақдирлаш мақсадида вилоят ахборот кутубхона марказида туман, шаҳар ахборот ресурс марказлари услубчилари ўртасида «Ватандек муқаддас, баҳордек гўзал» мавзусида «Оқила аёл» танлови ўтказилди. Унда 26-мактаб қошидаги туман ахборот ресурс маркази услубчиси Гулбаҳор Насриддинова фаол иштирок этиб, «Оқила аёл» номинацияси бўйича ғолибликка эришди. Унга вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят ахборот ресурс марказининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Дилфуза АТАҚЎЗИЕВА,
туман АРМ етакчи мутахассиси.

