РЕСПУБЛИКА ОЧИҚ ТУРНИРИ
Яқинда 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2002-2003, 2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида эркин кураш бўйича республика очиқ турнири бўлиб ўтди.
Мусобақанинг очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Муҳаммадаюбхўжа Апақов спортчиларга омад тилаган ҳолда ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом этиб тарбиялаш, Ватанимиз обрўсини янада юксалтиришнинг муҳим омили бўлган спортни ривожлантириш умуммиллий ҳаракатга айланганини алоҳида таъкидлади.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Наманган вилоятлари ҳамда Қирғизистон Республикасидан келган 430 нафар курашчи 16 та вазн тоифасида ўзаро беллашди.
Якунда умумжамоа ҳисобида Қирғизистон Республикаси вакиллари биринчи ўринни эгаллашган бўлса, иккинчи ўрин Наманган, учинчи ўрин эса Бухоро вилоятлари жамоаларига насиб этди. Ғолибларга 1-БЎСМ томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.
Шуҳратжон ҲОЖИМИРЗАЕВ,
1-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

