ЭЗГУ ТИЛАКЛАР БИЛДИРИЛДИ

Уйчи туман давлат архиви 1969 йили 8 сентябрда ташкил топган. Ўтган йиллар давомида Аҳмаджон Эсонов, Ваҳобжон Абдураҳмонов, Акбарали Йўлдошев, Асадилла Халилов, Исроил Ҳошимов, Бахтиёр Назаров, Отабек Назаров, Дилшод Мамадалиев кабилар турли йилларда раҳбар бўлиб ишлаб, архив фаолиятини янада яхшилаш йўлида меҳнат қилишди. 2010 йилга қадар архивимиз Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларига ҳам хизмат кўрсатган.

Дастлаб архивимизда 14785 та ҳужжат сақланган бўлса, ҳозирда 171 та фонддан иборат 35900 та ҳужжат мавжуд. Уларни бус-бутун асраб, авайлаб сақлаш ва ҳамюртларимизга намунали хизмат кўрсатиш асосий мақсадимиз.

Эллик йиллик юбилейимиз олдидан архивимизда турли тадбирлар уюштирилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Наврўз байрами олдидан бўлиб, фахрийлар ҳам таклиф этилди. Тансиқ таом сумалак тайёрланиб, дастурхон атрофида эзгу тилаклар билдирилди.

Мухтасар АБДУЛЛАЕВА,

туман далват архиви директори.