Кўкламойим

Мудраган дарахтларни уйғотар аста шамол,

Новдаларни безатиб ёзилар куртак беҳол,

Зеб берай, деб ерларга мойчечак чиқар дарҳол,

Оламга бериб чирой келди яна кўкламой.

Эсганда майин ел фасли баҳорим сенмидинг,

Қалбимда ажиб туйғу юрак зорим сенмидинг,

Муштоқ бўлдим йўлингга чаманзорим сенмидинг,

Кўнглимни чоғ этган атру ифорим сенмидинг?

Олиб келдинг, баҳорим, элнинг ризқу рўзини,

Шукроналар қилармиз сақлаб поклик рамзини,

Таърифлашга тил ожиз халқимнинг дил розини,

Баландроқ айтинг дўстлар, мадҳия овозини.

Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.