ФАХРИЙЛАР КЕНГАШИШДИ
Туман мудофаа ишлари бўлимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимида фаолият юритаётган фахрийлар кенгашлари раисларининг кўргазмали вилоят семинари бўлди.
Семинарни вилоят мудофаа ишлари бошқармаси фахрийлар кенгаши раиси Ҳасанбой Хидиров очди. Туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов, шарқий ҳарбий округ қўшинларининг фахрийлар ишлари бўйича кенгаш раиси Абдумутал Орзибоев, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, подполковник Элмурод Хаджиаҳмадов, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Ҳамроқул Шукриллоев, туман фахрийлар кенгаши раиси Абдулҳофиз Собитов, Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаев, Ўзбекистон «Ветеран» жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси туман бўлимининг бошлиғи Абдураҳим Обидовлар сўзга чиқиб, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бу борада фахрийлар имкониятларидан фойдаланиш, «Ёш Темурбеклар» лагерларини ташкил этиш бўйича мулоҳазалар, фахрийлар кенгаши фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар билдирдилар.
Умиджон СУЛТОНОВ.

