ҲАР БИРИМИЗ МАСЪУЛМИЗ

Бугун жамоат тартибини сақлаш, аҳолида шахсий хавфсизлик ҳиссини шакллантиришнинг мутлақо янги механизмларини жорий этишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Хусусан, юртимизда «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» каби олижаноб ғоя асосида бирмунча ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ҳарбий хизматчилари – подполковник У.Бўтаев, катта лейтенант Х.Олимжонов, капитанлар О.Турғунов, Ш.Зулфиқоровлар туманимизга ташриф буюришди. Дастлаб улар туман ҳокимлигида ижтимоий соҳа ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари билан яқиндан мулоқотда бўлишди. Туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов, Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаевлар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш бўйича амалга оширилган тарғибот ишлари ҳақида маълумот беришди.

Ҳарбий хизматчилар жойларга чиқиб, сўровлар ўтказишди. Дўстлик, Боғ МФЙлари фуқароларига Президентимизнинг 2018 йил 24 декабрдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4075-сонли қарори юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Ҳар биримиз фуқаро сифатида, аввало, шахсий хавфсизлигимизга ўзимиз эътиборли бўлишимиз, атрофдаги воқеа-ҳодисаларга бефарқ қарамаслик лозимлигини таъкидлашди.