ЭСИЗ УМР…
Шу йил 17 январь куни жиноят ишлари бўйича туман суди биносида суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда 1983 йилда туғилган О.Т. содир этган жиноий иш кўриб чиқилди. Иш тафсилоти билан танишган ҳар қандай кишининг ғазаби келиши тайин. Фуқароларимиз Ватан равнақи, халқ бахти, юрт тинчлиги йўлида жонбозлик кўрсатиб, ҳалол меҳнат қилиб, моддий неъмат яратиб, фаровон ҳаёт кечираётган бир паллада билаги кучга тўлган О.Т. ҳозиргача бирор бир эзгу амал қилмай, олти марта судланишга улгурибди. Охирги бор ўтган йили ноябрь ойида судланиб, жазони ўтаб тургани ҳолда туманимизга «сафар» қилиб, бир ҳалол инсоннинг мол-мулкини талон-тарож этиб, яна қора курсига ўтирди. Бу гал Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди, 59-моддаси 8-қисми, 60, 61-моддалари тартибида узил-кесил 5 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Эсиз умр, эсиз йигитлик…
Нуриддин АҲМЕДОВ,
жиноят ишлари бўйича туман суди судья ёрдамчиси.

