Наврўзим

Эгнимизда ўзбек миллий либоси,

Отмоқда тонг, ўзгачадир зиёси,

Айёмларнинг бетакрори, аълоси,

Сенга бугун айтилажак дил сўзим,

Хуш келибсан, мафтункорим Наврўзим.

Баҳоримнинг элчисисан, йўлдоши,

Суянгани, ишонгани, дилдоши,

Сен элимнинг қадрдони, қондоши,

Офтобдайин сочяпти нур гул юзим,

Хуш келибсан, мафтункорим Наврўзим.

Янграмоқда миллий қўшиқ, куй, наво,

Осойишта кўҳна, мусаффо само,

Шукурларким, Тангрим кўрибди раво,

Порлаяпти шодликлардан бу кўзим,

Хуш келибсан, мафтункорим Наврўзим.

Дастурхонда баҳорий соз таомлар,

Тинмаяпти тилда алик-саломлар,

Ниятимиз эзгу дуо, каломлар,

Тўкин эрур сен билан бор ризқ-рўзим,

Хуш келибсан, мафтункорим Наврўзим.

Моможонлар сумалакка шайланар,

Суҳбатимиз алёрларга айланар,

Чиройингга ёшу қари бойланар,

Қанча ёзсак, камдир сенга шеър-назм,

Хуш келибсан, мафтункорим Наврўзим.

Ҳуснида ҒАФФОРОВА,

20-мактаб ўқитувчиси.