Наво куйлар
Келса баҳор, очиб чечак,
Таратар хуш ифор – бўйлар.
Булбулга жўровоз қумри
Наврўздан шўх наво куйлар.
Фасли баҳор висол чоғи,
Ёниб ишқдан қиз яноғи,
Қирнинг қирмиз қизғалдоғи,
Наврўздан шўх наво куйлар.
Етиб кўкламга ҳам бу оҳ,
Кетиб дилдан гина, сиёҳ,
Минг шукур айлаб Абдуллоҳ,
Наврўздан шўх наво куйлар.
Абдулло ШЕРМАТОВ.

