Фасллар
Йилда фасл алмашиб,
Бирма-бир хайрлашиб,
Ўлкамизга келади,
Ишин қилиб кетади.
Кириб келар баҳорой,
Оламга сочиб чирой.
Сумалаклар пишади,
Наврўз ҳам шошилади.
Баҳор кетиб, келар ёз,
Об-ҳаво ҳам бўлар соз.
Тер тўкар бобо деҳқон,
Ясаш-чун улкан хирмон.
Далаларда ҳосил мўл,
Дарахтларда мева зўр.
Куз барчани сийлайди,
Она халқим яйрайди.
Куздан кейин қиш бўлар,
Совуқ шамоллар елар.
Янги йил билан қутлаб,
Қорқиз, Қорбобо келар.
Шундай ўтар фасллар,
Бахтли яшар насллар.
Лазизбек НЕЪМАТИЛЛАЕВ,
7-мактабнинг 2-синф ўқувчиси.

