КЕКСА-Ю ЁШГА СЕВИНЧ БАҒИШЛАБ…
Туманимизнинг барча гўшаларида Наврўз кўтаринки кайфиятда, шодумонликда нишонланди.
-Юксалиш маҳалласи аҳлининг Наврўз байрами қўшалоқ шодиёналарга айланди, -дейди туман Кенгаши депутати Гавҳарой Ҳакимова. -Меҳнат фахрийси Латифжон Асрабоев фойдаланилмай турган бинони таъмирлаб, «Оталар чойхонаси»ни ишга туширди, фермер Ғуломжон Эсонов маиший техника жиҳозлари сотиладиган савдо дўкони ташкил қилди. Фазлиддин Нажмиддинов раислигидаги Юксалиш МФЙдаги еттита кўча вакиллари, 12-мактаб ўқитувчиларининг фаол иштироки кекса-ю ёшга севинч бағишлади.
******
«Шуҳрат» медали соҳиби, 1-мактаб ўқитувчиси Орифжон Аҳмадалиев раҳбарлигидаги «Ёш дурадгор» тўгараги аъзолари Обиджон Олимбоев, Азимжон Йўлдошев, Бекзод Ҳошимжонов, Озодбек Муталлиев, Жўрабек Жўрабоев, Муҳаммадисмоил Умаровлар ҳар йили байрам арафасида ҳасса тайёрлаб, ногиронлар ва эҳтиёжмандларга совға қилишади. Бу йил ҳам улар байрам бўсағасида ТТБ тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш бўлими бошлиғи Маҳаммаджон Ҳайдаров ва Ҳуррият МФЙга ўз совғаларини топширдилар.
******
Боғ ва Беруний МФЙларининг байрам тадбирлари «Шаршара» маскани ҳамда «Маҳмуджон ота» мажмуасида бўлиб ўтди. Тўкин дастурхон атрофида фахрийлар ва фаолларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди. Алишер Азимов ижросидаги қўшиқлар барчани рақсга чорлади.
******
Уйчи қиш
лоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида байрам тадбирлари ҳар йили ўзгача ва тантанавор тусда ўтади. Коллеж ҳовлисида ҳар бир гуруҳ ўқувчилари томонидан байрам дастурхони тайёрланди ва концерт дастури намойиш этилди. Коллеж директори, туман Кенгаши депутати Маҳаммаджон Атабоев, меҳнат фахрийси Жамолиддин Комиловлар барчани айём билан қутлашди. Миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни ўқувчилар маҳорат билан кўрсатишди.
Наврўз байрамига бағишланган тадбирлар Соку, Мевазор МФЙлари, 17-МТМда ҳам кўтаринки руҳда ўтди.
Муҳаммад АЛИ.

