УСТОЗЛАР ТАШРИФИ

33-мактабда кимё, биология, физика фанлари ойлигида НамДУ кимё кафедраси профессори, кимё фанлари доктори Шавкат Абдуллаев, катта ўқитувчилар – кимё фанлари номзоди Ғофуржон Сиддиқов, техника фанлари номзоди Собиржон Мамажоновлар билан учрашув ташкил этилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган турли саволлар билан мурожаат этиб, устозлардан жавоб олишди. Меҳмонлар ўқувчиларга китоблар совға қилишди.

Тадбир ташкилотчиси Нодира Меҳмонова мактабда кимё фанидан ёшларга дарс беради. Унинг раҳбарлигидаги «Ёш кимёгарлар» тўгарагида 7-9-синфлардан 30 нафар ўқувчи аъзо. Ёш муаллима ўндан ортиқ дарс ишланмалари яратган, ҳар бир дарсда интерфаол ва бошқа методлардан самарали фойдаланмоқда.